1. Малака оширишдаги ўқитувчилар касбий компетентлигини тарбиялаш жараёнларининг самарадорлигини аниқлаш
- Subjects
Educational research ,Individualized learning ,media_common.quotation_subject ,Teaching method ,Professional development ,Mathematics education ,Project method ,Sociology ,Professional competence ,Imitation ,Professional activity ,media_common - Abstract
Ушбу мақолада малака ошириш тизимидаги ўқитувчилар касбий компетентлиги мезонларини тарбиялаш технологияларини ўрганиш ва ушбу технологияларнинг ўқитувчи маҳорати ва касбий компетентлигини тарбиялашдаги ўрнини аниқлашга қаратилган бўлиб, ўқитувчилар касбий компетентлиги мезонларини тарбиялаш учун фойдаланилган технологияларнинг асосларини қуйидагилар ташкил этди: шахснинг ижодий қобилиятларини тарбиялашга қаратилган таълим технологиялари: интегратив технологяилар, ўқитувчининг субъектив-ижтимоий фаоллигини тарбиялаш технологиялари; педагогик жараёнларнинг инсонпарвалик-шахсий йўналтирилган асосдаги педагогик технологиялар; ўқитувчилар касбий фаолиятини фаоллаштириш ҳамда интенсификация қилиш технологиялари (таълимнинг фаол методлари): муаммоли ўқитиш (қисман-изланувчи метод, ўқув тадқиқотчилик технологиялари, тадқиқотчилик ўйинлари), лойиҳавий ўқитиш технологиялари, интерфаол технологиялар (муҳокама ва диспутларни ўтказиш технологиялари); ўйин технологиялари: педагогик ўйинлар, ролли ва иммитацион ўйинлар; индивидуаллаштирилган ўқитиш технологиялари: лойиҳавий метод; таълим ва интеграция технологиялари: ўқитишнинг интегратив шакллари: (семинар-амалиёт, маъруза-амалиёт, маъруза-диалог). Малака оширишдаги ўқитувчиларнинг касбий компетентлиги ва унинг таркибий асосларини тарбиялаш мақсадида ўтказилган тажриба-синов ишлари давомида – ўқитувчиларнинг касбий компетентлиги педагогик технологияларнинг юқорида келтирилган турлари ҳамда ўқитишнинг фаол методларини қўллаш орқали тарбиялаш мумкинлиги маълум бўлди.
- Published
- 2021
- Full Text
- View/download PDF